Сўнги йилларда компьютернинг дастурий таъминоти ривожланиши асосий йўналишларидан бири бу объектга йўналтирилган дастурлаш соҳаси бўлди. Обектга йўналтирилган операцион тизимлар (Масалан, Windows), амалий дастурлар ва объектга йўналтирилган дастурлаш (ОЙД) тизимлари ҳам аммвийлашди.
Биринчи ОЙД элементи Симула-67 (1967 й., Норвегия) тили бўлди. Turbo PASCAL да 5,5 версиясидан бошлаб ОЙД воситалари пайдо бўлди. Turbo PASCAL нинг ривожи якуни якуни сифатида BORLAND филмаси томонидан DELPHI дастурлаш тизими яратилиши бўлди. Ушбу система ёрдамида тез ва осон мураккаб бўлган график интерфейсни дастурлаш имконияти мавжуд. 1991 йилда Visual BASIC нинг I версиясидан бошлаб бу тил тўлалигича объектга йўналтирилди (1997 йил).