Имом Ғаззолий ёзади: “Кимки куч ва ғайратини ҳирс ва жисмоний лаззатларга сарфлаб молдай еб-ичишдан қаноат топса, бундай кимса ҳайвон тоифасига мансубдир. Чунки у ҳўкиздай бефаҳм, чўчқадай очкўз, ё ит каби залил, туядек киндор ёхуд қоплон сингари йиртқич, тулки янглиғ айёр ва ҳийлакор бўлади. Бундай бўлмаган тақдирда ҳам у мазкур жонзотларга хос хусусиятларни нафсида жамлаган шайтонга айланади” .
Асрлар, давр ва замонлар ўзгариб, одамийлик баҳсидаги фикрлар авлодлар томонидан давом эттирилган. Бироқ одам табиатида ижобий эврилиш китобларда ёзилгани қадар бўлмаган. Ғарблик психологларидан бирининг мана бу сўзлари ҳам ҳар қалай буни тасдиқлайди: “Тасаввуф психологиясига кўра, инсонларнинг жуда катта қисми инсон қиёфасида кўринса ҳам, аслида ичи ҳар хил жонзот билан тўлган ҳайвонот боғининг худди ўзидир” .
Алишер Навоийнинг 525 йиллигига