Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар жуда кўп. Бироқ уларнинг энг асосийларидан бири шу юртда вояга етаётган юксак маънавиятли, жисмонан соғлом, ҳар томонлама баркамол авлоддир. Зеро, эл – юртнинг келажаги бугун камолга етаётган ёшлар қўлида. “Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў - эътибори авваламбор фарзандларимизнинг униб ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир”, деб таъкидлайди Президентимиз Ислом Каримов.