Республикамизда бозор муносабатларини самарали татбиқ этиш, аҳолини иш билан таъминлаш ва бу орқали ижтимоий - иқтисодий тараққиётга эришиш энг аввало мавжуд меҳнат салоҳиятидан унумли фойдаланишга боғлиқ. Меҳнат салоҳияти эса, маълумки, ишлаб чиқаришнинг асосий омили бўлиб, бошқа ресурсларга нисбатан ўзига хос хусусиятларга эга.