Забардаст филолог олим, профессор Н.Маҳмудов ўзининг «Тил таълими ва педагогик технологиялар» мақоласида мактаб таълимининг ғоят улуғворлигини таъкидлар экан, қарашларини дунё олимларининг қарашлари билан қиёслайди ва шундай дейди: «Аслида, ҳар бир одам эмас, бир тил вакили дунёни бошқа тил вакилидан фарқли англайди... ҳар бир тил вакили дунёни ўзича кўради, эшитади ва идрок этади, ер юзидаги тилларнинг хилма-хиллиги улардаги товушларнинг фарқлилигида эмас, балки бу тил эгаларининг дунёни кўриши ва идрок этишидаги фарқлардадир» (В.Гумбольдт).