Мақолада электрон доскалар анъанавий доскаларга қараганда бир қанча афзалликларга эгалиги билан ажралиб туради.Жумладан, маълумотни таҳрирлаш кўламининг кенглиги, натижалардан нусха олиш, электрон почта орқали жўнатиш, компьютер хотирасида сақлаш имкониятларининг мавжудлиги унинг самарадорлигини таъминлайди. Шунингдек, мазкур доска орқали матн, товуш, анимация, графикалардан биргаликда фойдаланиш мумкин. Ўқувчи-талабаларнинг билим самарадорлигини ошириш, маълумотларнинг хотирасида узоқ муддат сақланишларини таъминлаш мақсадида виртуал аудитория яратиш имконияти мавжуд.