Тилнинг луғавий таркиби бойиб, ривожланиб боришида икки асосий манба муҳим роль ўйнайди. Булар тилнинг ўз ички қонуниятлари, имкониятлари асосида янги сўзлар ясаш ҳамда ўзга тиллардан сўз ўзлаштиришдир. Ҳар иккала ҳолат маълум эҳтиёж, зарурият туфайли амалга ошади ва у мураккаб жараён бўлиб, унда турли хил лисоний ва нолисоний (экстралингвистик) омиллар амал қилади