Мақолада механик энергияни заҳиралагич билан ишловчи шамол электр ускунасини яратиш принципи баён қилинган. Қурилмани иш самарадорлигини ошириш учун электр энергияси ўзгарткичлари ва заҳиралагичи ўрнига механик энергия заҳиралагичидан фойдаланилган. Бундай электромеханик ўзгартириш кучсиз ҳаво оқимлари шароитида шамол электр қурилмасини самарадорлигини оширишни таъминлайди. Қурилма моделини ишлаш принципи баён қилинган ва унинг самарадорлиги асосланган.
Таянч сўзлар: шамол электр ускунаси, механик энергия заҳиралагич, энергия самарадорлик, кучсиз шамол оқими, қайта тикланувчан энергия манбалари, эластик арқон, потенциаль энергия, муқобил энергия манбалари.