Жадидчилик Туркистонда 19 асрнинг охирларида майдонга келган, 20 аср бошларида шаклланиб, киска муддатда ўзининг хадди аълосига кўтарилган, 1917 йилги большевиклар тўнтаришидан кейин хам социастстик диктатура ўрнатилгунга кадар ўз мавке ва йўналишини саклаб кола олган ижтимоий харакатдир. У ижтимоий турмушнинг барча жабхаларини камраб олган эди. Муболағасиз айтиш мумкинки, мазкур даврда юзага чиккан на сиёсий, на маданий бирор ходиса йўкки, унинг эътибор ва таъсир доирасидан четда колган бўлсин.