Истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ бебаҳо маънавий-маданий меросимизни холисона ўрганиш ва тиклашга давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида катта эътибор берилмоқда. Айниқса, маънавий мероснинг туб моҳиятини акс эттирувчи диний – миллий қадриятларни қўлёзма манбалар асосида ўрганиш, уларни давр талабидан келиб чиққан ҳолда баҳолаш, янгича илмий таҳлил қилишга катта аҳамият қаратилмоқда. Президентимиз Ислом Каримов таъбирлари билан айтганда, «Бугун бизнинг олдимизда шундай тарихий имконият пайдо бўлдики, биз босиб ўтган йўлимизни танқидий баҳолаб, миллий давлатчилигимиз негизларини аниқлаб, буюк маданиятимиз томирларига, қадимий меросимиз илдизларига қайтиб, ўтмишимиздаги бой анъаналарни янги жамият қурилишига татбиқ этмоғимиз керак» .