Мавзунинг долзарблиги. Истиқлол шарофати билан Ўзбекистон Республикасида Президентимиз И.А.Каримовнинг “Миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш ёш авлодни, ҳозирги ёшларимизни маънавий тарбиялашнинг асоси бўлмоғи керак”[1], – дея илм ва маориф соҳасига бўлган юксак эътиборни, илмий жамоатчилик олдига қўйган талаблари асосида маданий мерос, шу жумладан, бадиий ижод ва унинг тарихига янгича ёндашув шаклланмоқда.