Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги: Ўзбекистон Республикаси мустақиликка эришгандан кейин юқори молекуляр бирикмалар кимёси ва саноати соҳаси ҳам жадал суръатларда тараққий этиб, ишлаб чиқарилаётган полимер ва пластмасса маҳсулотлари нафақат миқдор жиҳатдан кўпайтириш, балки улар асосида юқори сифатли маҳсулотлар тайёрлашни тақазо қилади.
Ҳозирги вақтда саноати ривожланган мамлакатларда ҳамма кўп тоннали полимер маҳсулотларининг турлари фақат барқарорлаштирувчилар қўшиб ишлатилади, улар полимер маҳсулотларининг эксплуатацион хоссаларини сезиларли даражада яхшилайди, хамда уларни эскиришини олдини олади ва хизмат қилиш муддатини оширади.