МАВЗУНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ. “Мустақиллик пойдеворига халқимизнинг бошига тушга оғир кунларда қатағонларга учраб, гуноҳсиз қурбон бўлган минглаб забардаст, унутилмас фарзандлари тамал тошларини қўйган. Шунинг учун ҳам мустабидлик замонида халқимиз харитасидан атайлаб ўчирилган мўътабар инсонларнинг номлари бирн-кетин тикланяпти. Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат ва Усмон Носир каби ватанимиз, миллатимиз озодлиги йўлида шаҳид кетган минглаб сиймоларнинг маънавий мерослари бугун халқимиз бисотига қайтмоқда”[1]