Машқнинг асосий қисми, яъни ўқувчи фаолият кўрсатувчи қисми сўзлар қатори ёки гаплар, матнлар, жадвал ва схемалар ҳамда сюжетли расмлардан иборат бўлади. Асосий қисм ҳам ўз навбатида содда ва мураккаб бўлиб, содда асосий қисм фақат бир пунктдан, мураккаб асосий қисм бир неча пунктдан ташкил топади.