Нефт ва газ саноати ҳалқ ҳўжалигининг муҳим тармоқларидан бири бўлиб, унинг ривожланиши мамлакатимиз иқтисодий потенциалини белгилайдиган соҳалардан биридир. Жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсатган глобал молиявий-иқтисодий инқироз салбий таъсир оқибатларининг олдини олиш турли даражалардаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни амалга оширишда ўзига хос изчилликни, хатти-ҳаракатларнинг ҳар томонлама ўйланганлиги ва асосланганлигини, туб ислоҳотларни амалга оширишнинг босқичма-босқичлигини, режа ва мақсадлар томон ҳаракатдаги собитқадамликни тақозо этади. Маълумки, мамлакатимизда жаҳон-молиявий инқирози шароитида барқарор ўсиш суръатларининг сақланиб қолишига сабаб, танланган мустақил тараққиёт йўлимиз ва унга мувофиқ амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатимизнинг нечоғлиқ тўғри эканлигини яна бир бор тасдиқлади.