Ўзбекистон ҳукумати ўз миллий манфаатларига мос ташқи сиёсат йўлини белгилаш, жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш ва хорижий мамлакатлар билан сиёсий, иқтисодий, техникавий, маданий алоқалар ўрнатишга энг долзарб вазифалардан бири деб қаради. Ўзбекистон тарихида биринчи марта ташқи сиёсат асослари ва унинг бош йўналишлари қонун йўли билан мустахкамланди.