Амир Темур Мовароуннахрнинг қонуний хукмдори бўлиб олгач, мамлакат худудларини бирлаштиришга киришди. Хоразм устига беш маротаба (1371, 1373, 1375, 1379, 1388) юриш қилди. Шош, термиз, Хисор, Бадахшон, Қундуз хукмдорлари тобелик билдирдилар. Мўғулистон устига тўрт марта юриш қилиб, шарқий худудлар дахлсизлигини таъминлайди 1371, 1374, 1375, 1376, 1377). Уч бор Манғишлоқ хокими Тўйхожа ўғлон фарзанди, Олтин Ўрда хони Тўхтамишга қарши юриш қилиб, (1389, 1391, 1394. 1395) Олтин Ўрдани мағлубиятга учратди.