Мамлакатимиз XXI асрнинг дастлабки йилларида ўз ривожланишининг аниқ йўналишларини белгилаб олди. Юртбошимиз Ислом Каримов бу йўналишларнинг мазмун ва маъносига тўхталиб, “...бугунги шиддатли даврда чинакам маънавиятли ва маърифатли одамгина инсон қадрини билиши, ўз миллий қадриятларини, миллий ўзлигини англаши, эркин ва озод жамиятда яшаш, мустақил давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаши учун фидоийлик билан кураша олиши мумкин” лигини таъкидлаб ўтганлар.