Мамлакатни модернизация қилиш
шароитида мамлакат аҳолисига хизмат кўрсатиш, уларнинг турмуш
даражасини яхшилаш ва бандлик муаммосини ҳал этиш ҳозирги кунда энг
долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Турли туман хизмат кўрсатиш
соҳани ривожлантириш орқали, биринчидан, аҳолининг хизматларга бўлган
эҳтиёжлари қондирилса, иккинчидан, иш билан банд бўлмаган меҳнат
ресурсларини иш билан таъминлаш муаммоси ҳал этилса, учинчидан
мамлакат аҳолисининг турмуш даражаси яхшиланиши ҳамда аҳоли
даромадларининг кўпайишига олиб келади. Шунинг учун ҳам танланган мавзу
аҳолига қулай хизматлар кўрсатиш, иш билан таъминлаш ва мамлакат
аҳолисининг турмуш даражасининг яхшиланиши бугунги куннинг энг муҳим
илмий масалалардан ҳисобланади.