"Этнографик дала амалиётини ўташ давомида анкета-сўровномалари муҳим аҳамият касб этади. Бундай
сўровномалар аҳолининг этник таркиби, жойланиши,
шажараси ва ижтимоий муносабатлар, тўй, оила , никоҳ
муносабатларининг ўзига хослиги ва динамикасини
аниқлаш учун тузилади. Анкета-сўровномаларининг
афзаллик томонлари шундаки , бунда қисқа муддатда жуда
кўп ахборотчилардан турли мавзулардаги саволларга жавоб
олиш мумкин."