Биз ўз тақдиримизни ўз қўлимизга олиб, азалий қадриятларимизга
суяниб, шу билан бирга, тараққий топган давлатлар тажрибасини ҳисобга
олган ҳолда, мана шундай олижаноб интилишлар билан яшаётганимиз,
халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган озод, эркин ва фаровон ҳаётни
барпо этаётганимиз, бу йўлда эришаётган ютуқларимизни халқаро
ҳамжамият тан олгани - бундай имкониятларнинг барчасини айнан
мустақиллик берганини бутун ҳаммамиз чуқур англаймиз.