Кўп йиллик бегона ўтлар турли хил оилага мансуб, 322 турни ташкил этиб, бир йиллик ва икки йилликлардан фарқ қилади. Ҳамда кўпаювчи махсус органлари бўлмай генератив (уруғидан) ва вегетатив (илдизпоя, илдиз куртакларидан) йўл билан кўпаяди. Улар ўсув даври давомида бир неча марта ҳосил (уруғ) бериши мумкин ва ҳар йили қишда унинг ер устки органлари қурийди. Қишлаган ер ости органи, яъни илдиз бўғзидан ёки илдиз пояларидан қайта янги поялар ўсади ва ривожланади.