Дунёда энг яхши қовунлар Ўзбекистонда етиштирилади. Халкимизнинг селекционерлари томонидан яратилган турли-туман қовунлар нави тез пишарлиги, йириклиги, шакли, ҳушбуйлиги ва ранг-баранглиги жихатидан ўзаро бир-биридан катта фарқ қилади. Бу қовунларнинг эти жуда сершира ва хушбуй бўлиши билан бирга, оғизда эриб кетадиган даражада юмшоқ. Қовун-ўзбек халқи дастурхонанинг нози-неъматларидан бири хисобланади.