Ҳозирги пайтда мамлакатимиз корхоналаридаги асосий фондларнинг ҳолати, уларнинг эскириш даражаси, улардан фойдаланиш самарадорлигининг динамикаси бу борада ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий қилиш йўналишида солиққа тортиш механизмини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини кўрсатмоқда.