Агросаноат мажмуасининг асосини, ядросини қишлоқ хўжалиги ташкил этади. Агросаноат мажмуасига кирувчи барча тармоқлар айнан қишлоқ хўжалиги билан боғланган. Уларнинг айримлари қишлоқ хўжалиги учун ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқариб, етказиб берса, бошқалри қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни тайёрлайди, уларни қайта ишлайди ва тайёр маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб беради.