Мақсадимиз – ўқувчида корхона ҳаракат қилувчи ички ва ташқи муҳитни таҳлил қилиш; бозор ва истеъмолчиларни, рақобатчилар, рақобат ва товарларни ўрганиш; янги товарларнинг моҳиятини аниқлаш; маркетинг тадқиқотлари асосида товар ишлаб чиқаришни, товарлар ҳаракати, сотиш ва хизмат кўрсатишни режалаштириш; баҳо сиёсатини белгилаш ва амалга ошириш, маркетинг дастурлари ишлаб чиқиш ва бажарилишини уюштириш; маркетингни ахборот билан таъминлаш; маркетингни бошқариш жараёнларини ўз ичига олган тамойиллар ва қоидалар хақида билимларни шакллантиришдан иборат.