Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Ахборотлаш-тириш жаҳон тажрибасида электрон ҳужжат айланиш тизимлари (ЭҲТ), кейинги йилларда нафақат бошқарув жараёнларини автоматлаштирувчи тизимлари, балки ягона ахборот майдонини яратиш учун тўлақонли платформаси сифатида ҳам каралмоқда ва жорий этилмоқда, бу эса, сўзсиз, улардан фойдаланиш соҳаларини кенгайтиришга ва илмий ҳамжамиятда унга бўлган қизиқишнинг ортишига сабаб бўлди. Ахборот-коммуникация техно-логиялари соҳасининг етакчи олимлари тадқиқотларида ЭҲТ тезкорлиги ва унумдорлигини оширадиган самарали технологияларини яратиш учун иш юритиш ҳужжатларини шакллантиришда ахборотни ишончли йиғиш, узатиш, таҳлил, кодлаш масалаларининг ечимига бўлган эҳтиёж алоҳида ажратиб кўрсатилмоқда.