Мамлакатимиз таълим тизмида чет тилларни ўқитишда нутқий мулоқотга йўналтирилган янги педагогик технологияларни жорий этиш, инфармацион технологиялар асосида дарсликлар, ўқув-қўлланмаларини яратиш чет тил таълимини янада такомиллаштириш миллий таълим дастурининг асосий мақсадидир. Янги ДТС ва ўқув дастурлари ҳам, умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун чет тилида (инглиз, немис ва француз) замонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этишга йўналтирилган. Чет тилда нутқ фаолияти турларини шакллантиришда янги инновацион технологиялар жуда қўл келади.