Бир хил сақлаш ва озиқлантириш шароитларида парваришланган тажриба гуруҳларидаги ёш моллар ўсишида кескин фарқланишлик кузатилди. Зебусимон бузоқларнинг туғилгандаги тирик массаси 17,3 кг, 6 ойлигида 81,8 кг, 12 ойлигида 141,3 кг ва 18 ойлигида 199,2 килограммни 15 ташкил этган бўлса, олатов чатишма генотипли зебусимон новвосларнинг тирик массаси 18 ойлигида 298,6 кг ва санта-гертруда чатишма генотипли зебусимонлар 308,1 килограммга тенглашган.