Сигирларни сақлаш тизими Ўзбекистон минтақаларининг иқлим шароитлари, хўжаликларнинг табиий-иқтисодий хусусиятлари ҳамда хўжаликда қабул қилинган сут ишлаб чиқариш технологияси асосида аниқланади. Суғориладиган минтақалардаги хўжаликларда сигирлар молхоналарда ва майдонларда сақланади. Сигирхоналарда боғлаб, майдончаларда эса боғламасдан сақлаш комбинациялашган услуб деб юритилади. Ягона комбинациялашган сақлаш услуби Ўрта Осиё шароитига мос келади. Бундай усул яйлов шароитидан фойдаланиш имконияти бўлмаган хўжаликларда кенг жорий этилган.