Ўзбекистонда бўз тупроқларнинг йирик массиви Чотқол,Туркистон, Ҳисор тоғларининг ташқи тизмалари, унча баланд бўлмаган паст тоғ тизмалари ва паст-баланд бўлган адирли ерларда тарқалган. Мен ўрганган тўқ тусли бўз тупроқлар Туркистон тоғ ёнбағри, Сангзор воҳасида денгиз сатҳидан 700-900 м ва ундан баланд тоғ ёнбағирларида кенг тарқалган бўлиб, баъзи майдонларни қиялиги 8-15° ва ундан юқори даражада. Ўрганилган ҳудудда тўқ тусли бўз тупроқлар лалми ерлар бўлиб, асосан дон экинлари ва боғдорчиликда фойдаланилади. Бу ерларда мураккаб рельеф шароитида эрозиями ҳар хил даражалари ривожланган, ҳар йили қияликни ҳайдаш эса эрозияга қарши чорани жуда қийинлаштиради.