Тил ўта серкирра ижтимоий-рухий-физиологик ҳодисадир. Унинг минглаб қирралари, ранг-баранг ижтимоий, табиий (биологик, физик, генетик в.б) рухий ходисалар билан жуда мураккаб алока муносабатлари бор. Тилнинг ўзи хам беҳад мураккаб бутунлик бўлиб, унинг лисоний ва нуткий томонлари, улар ҳар бирининг фонетика, лексика, морфология, синтаксис, сўз ясалиши, стилистик қўлланиш каби таркибий қисмлари бор.