Хизмат кўрсатиш соҳасининг бош бўғини бўлган овқатланиш корхонаси уч функцияни: тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш, уни тарқатиш (бўллаш, муомалага чиқариш) ва истеъмолини ташкил этишни бажаради. Унинг охирги икки функцияси «хизмат кўрсатиш» тушунчаси билан бирлашади. Агар овқатланиш корхоналарининг ишлаб чиқариш функцияси озиқ – овқат саноати корхоналари билан, алмашинув функцияси эса, савдо корхоналари билан яқинлигини билдирса, овқатлантиришни ташкил этиш алоҳида ўзига хос хусусиятли, фақат шу соҳада бўлган хизмат кўрсатиш функцияси ҳисобланади.