Этнография ҳозирги даврда мавжуд бўлган халқлар ва элатларнинг келиб чиқиш тарихи, уларнинг шаклланиши, ҳудудий жойлашиши ва этник жиҳатдан тузилиши, урф-одатлари, маънавий маданияти ва миллий хусусиятларини тарихий жараён билан боғлиқ ҳолда ўрганади. У тарихий йўқолиб кетаётган халқ ва элатларнинг ўтмишдаги этник жараёни, маиший турмуш шароити ва маънавий маданият хусусиятларини тадқиқ қилади.