Ушбу маъруза матнининг мақсади талабаларга умумий овқатланиш корхоналари фаолияти бўйича чуқур билимлар бериш; уларнинг кўрсаткичларини баҳолаш, таҳлил қилиш усулларини чуқур ўрганишни таъминлаш; бозор муносабатлари шароитида умумий овқатланиш соҳаларини режалаштириш ва прогнозлаш усуллари, уларни амалиётда қўллаш йўлларини талабаларга тушунтириш, бозор конъюнктурасидаги ўзгаришларни баҳолаш; ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ислоҳатларнинг умумий овқатланиш соҳаларида амалга оширилиши юзасидан стратегик ва жорий қарорларни ишлаб чиқиш, уларни амалиётда ижросини таъминлаш, умумий овқатланишни ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш йўлларини аниқлаш каби масалалар берилган.