Хоразм воҳасида азалдан жаҳон фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган кўплаб алломалар етишиб чиққан. Айниқса, ўрта асрларда бу диёр илм-фаннинг турли соҳалари бўйича самарали ижод қилган Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Абу Райҳон ал-Беруний, Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий, Ибн Мискавайҳ кабиларнинг донғи бутун Мағрибу Машриққа тарқалган.