Германия федератив республикаси -Марказий Европада жойлашган. Ғарбда Нидерландия, Люксембург ва Франция, шимолда Дания, шарқда Польша ва Чехия, жанубда Австрия ва Швейцария билан чегараланади. Шимолий қисмини Болтиқ денгизи, Шимолий денгиз сувлари ювиб туради. Бу марказий холат 1990 йил 3 октябр куни Германия бирлиги кайта тиклангандан кейин янада яккол кўзга ташланди. Германия шарк ва гарб орасида хар качонгидан хам каттарок алока маркази хисобланади. У Европа хамжамияти ва НАТОнинг аъзоси бўлиб, Марказий ва Шаркий Европа давлатлари орсида алокачилик воситаси вазифасини бажаради.