Нукусга ҳар сафар келганимда шаҳар гўзаллашиб, чиройига чирой қўшилаётганига гувоҳ бўламан. Айниқса, Қорақалпоғистон кўчасининг икки томонидаги кўп қаватли уйларни кўриб, ҳайратда қолдим. Кенг ва равон йўллар, замонавий, файзли бинолар. Дунёга машҳур Санъат музейининг қўшимча янги бинолари деярли битай, деб қолган. Гўёки шаҳарнинг ўзи бир музей, санъат кошонаси эса ундаги ноёб экспонат дейсиз. Аслида ҳам қорақалпоқ замини чексиз мозийгоҳ. Мустақиллик йилларида Нукуснинг янги қиёфаси унга мангулик бахш этаётган бўлса, бу ҳудудларда олиб борилаётган археологик тадқиіотлар юртимиз тарихининг янги-янги зарварақларини очмоқда.
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси.
2015 йил, 3 июл, №27