Кўнгилларда наврўз саболари уйғониб, ҳаётга муҳаббат йўғрилган баҳорнинг илк кунларида муҳтарам оналаримиз, меҳрибон опа-сингилларимизнинг байрами нишонланади. Шодиёна кунларда нурафшон кундузларни узайтириб бораётган қуёшга монанд аёл чеҳрасида жилоланган табассум ҳам мунаввар ёғду таратиб, оламни янада нурафшон этади. Қалбимизга меҳр, вафо-садоқат, жасорат, орзу бахш этувчи гўзалллик айёми билан табиатга тароват бахш этган баҳорда ажиб бир муштараклик мужассам. Ҳа, ҳар йили 8-март – халқаро хотин-қизлар байрами шундай кутиб олинади.
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси. 2015 йил, 6 март, №10