Донишманд халқимиз юрт тинчлигини, кўнгил хотиржамлигини ҳар нарсадан устун қўяди. Ёши улуҚларимиз: “Тинчлик-хотиржамликка нима етсин”, “Бир кун жанжал чиққан уйдан қирқ кун барака кетади” каби гапларни тез-тез такрорлаб турадилар. Болалигимиздан эшитган эртак, мақол, маталларимизда ҳам тинчлик мавзуси батафсил ёритилгани бежиз эмас. Бунинг бебаҳо ҳикмати бор. Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларининг пойдевори ҳам асли тинчликдандир.