Юртбошимиз томонидан 2008 йил 8 июлда “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Дастурда болалар мусиқа ва санъат мактабларини барпо этиш, мавжудларини капитал реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Мана, ниҳоят жорий йилда ушбу дастур ижроси якунланиб, мамлакатимиз бўйича барча мусиқа ва санъат мактаблари ривожида мухим ва катта босқич якунланади.
«Миллий тикланиш» газетаси, 2014 йил, 20 август, №32