Мустақиллик йилларида ўзбек ҳайкалтарошлик санъати янги тараққиёт босқичига қадам қўйди. Сиймолар, мавзулар, тарихлар талқини янгича, тўғрироғи ўзининг аслида намоён бўлди. Миллий тарихимиз ҳайкалтарошлар, меъморлар учун туганмас илҳом манбаига айланди. Юртбошимиз санъат аҳлини қўллаб-қувватлаб, ижодий ишларга катта рағбат кўрсатди. Натижада ўтган қисқа давр мобайнида ҳайкалтарошлик санъатида миллий руҳ билан йўғрилган бетакрор ҳайкаллар, улуғвор меъморий обидалар бунёд этилди.