Агросаноат интеграцияси – саноат ва қишлоқ хўжалигининг бир-бирига сингиб кетиши, бир бугун тизимга айналишидир. Кейинги йилларда ишлаб чиқариш шу даражада юксалиб бормоқдаки, иқтисодиётнинг турли тармоқлари бир-бири билан жуда чамбарчас боғланиб қолмоқда. Уларнинг боғланиши, айниқса, технологик жиҳатидан бир – бирини тўлдирувчи тармоқларда кучли.