Картографиянинг таърифи, географик карталар, уларнинг хусусиятлари ва ахамияти
Картография - табиат ва жамиятдаги вокеа ва ходисаларнинг таркалишини, уларнинг биргаликда узаро богликлигини, уларни вакт утиши билан узгаришини картографик тасвир образли белги-моделлар воситаси билан тасвирлашни ва тадкикот килишни ургатувчи фандир. Картография фани кадимий фанлардан бири булиб, дастлабки бу фан тугрисидаги таърифни (картография теминисиз) эрамиздан II аср илгари яшаган улуг олим Клавдия Птоломей томонидан берилган деса булади. У география фанининг вазифаси Ер юзасини картографик жихатдан тасвирлашдан иборатдир деган эди.