• Энди асосий эътиборни иқтисодий ва социал географиянинг объекти ва предметнинг кўришга қаратилади. Бизнинг фикримизча иқтисодий ва социал географияда объект бўлиб ишлаб чиқариш кучлари, уларни ҳудудий ташкил этиш, ҳудудий социал иқтисодий системалар хизмат қилади. Бу объект билан иқтисодий географлар билан бир қаторда иқтисодчилар ҳам шуьулланадилар. Иқтисодий географлар терреториал социал системаларни ёки комплексларни турли районларда ижтимоий ва ҳудудий меҳнат тақсимоти жараёнида вужудга келиши, ривожланиши, ва бошқариш қонуниятларини ўрганади