Мустақил фикрловчи шахс моҳиятига кўра, маданийлашган, онг, ақл орқали фаолиятини бошқариш имкониятига эга бўлган, ижтимоий- тарихий анъана,турмуш тарзи ва тажрибага асосланган муайян авлодлар вакили сифатида намоён бўлади. Шахс феномени инсон оламининг бутун мураккабликларини ўзида мужассам этадиган бўлса, мустақил фикрлаш унинг бутун тарихий тараққиёт давомидаги ажралмас хусусиятидир. Уни ҳар томонлама ўрганиш мақсадида турли даврларда тадқиқотлар олиб борилган. Айниқса, Шарқда мустақил фикрловчи ҳар бир эркин шахс юксак ахлоқий- маънавий меъёрлар орқали тушунилган ва олий ҳилқат, бебаҳо қадрият деб ҳисобланган.