Фалсафа тарихи ва назарияси фанининг мавзуларига оиддир. Мазкур битирув малакавий иши фалсафа тарихида мухим ўрин эгаллаган давр немис классик фалсафаси даврида илгари сурилган фикрлар , бу давр фалсафасининг вакиллари ва уларнинг таълимотларини асосий жиҳатлари ҳақида маълумот беради.
Хозиргача мавжуд адабиётда мазкур мавзу кўпроқ биографик характерга эга бўлиб, классик фалсафа вакилларидан Кант, Гегел ва қисман Фейербах ҳақида умумий маълумотлар берилган эди. Битирув малакавий ишида классик фалсафа вакилларининг асарлари , уларнинг фикрларидан кенг фойдаланишга харакат қилинган, бунинг учун интернет материалларидан фойдаланилди.