Жамият сиёсий системасида етакчи вазифани сиёсий хокимият муассасалари амалга оширадилар. Улар қаторига биринчи навбатда давлат аппарати ўзининг қонун чиқариш, ижро этиш ва ҳакамлик кўринишлари билан яхлит бир механизмни ташкил қилган ҳолда киради ва амал қилади. Давлатнинг жамият сиёсий системасида асосий сиёсий муассаса сифатида амал қилиши жараёнини батафсил кўриб чиқамиз.
Давлатнинг илмий-методологик таърифи ҳали ҳам муайян қолипга тушмаган, бу унинг табиатидан келиб чиққан бўлиши мумкин, чунки унда жуда кўп қиррали, турли хилма-хил ижтимоий кучларнинг асл мақсад ва манфаатлари, орзў-умидлари бир нуқтада жамлангандек акс эттирилган. Шунинг учун давлатнинг асл табиати ҳақидаги илмий назарий фикр-мулоҳазалар ҳам турлича ва хилма-хил тарзда ифода топгандир.