Тупроқшуносликнинг маъруза қисмида ўтиладиган назарий маълумот юзасидан дастурга жавоб берадиган адабиёт ва қўлланмалар бор, лекин лаборатория машғулотларни бажариш учун ҳозирга қадар ўзбек тилида дастурга мувофиқ тузилган ҳеч қандай қўлланма топилмайди. Бу эса талабаларнинг лабораторияда ва дала ишларида, шунингдек, ўқитувчиларнинг уларга раҳбарлик қилишида анча қийинчиликлар туғдирмоқда.
Ана шу заруриятларни назарда тутиб муаллиф ўзининг таълим ва тарбия соҳасидаги кўп йиллик тажрибасига асосланиб, мазкур қўлланмани ишлаб чиқди.