Ахборот технологиясининг вужудга келишининг дастлабки йиллардан бошлаб, улардан турли хил иқтисодий объектларнинг (корхона, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқарувчи соҳаларнинг) ахборот тизимларида фойдаланиш билан бу технологиянинг орасида бевосита алоқа мавжуд бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга ахборот технологияси ҳам маълумотларга ишлов беришнинг мустақил тизими сифатида, ҳам бошқа бир мунча катта тизимлар доирасида бошқариш жараёнларини таъминловчи функционал компоненталар сифатида жорий этилди.